АсосийMadaniyat

Берунийнинг “Осор-ул-боқия”си қандай асар?

'Берунийнинг “Осор-ул-боқия”си қандай асар?'ning rasmi

Абу Райҳон Берунийнинг бу асари қадимги байрамлар ҳақидадир. Унда юнонлар, румлар, форслар, суғдийлар, хоразмликлар ва бошқа элатларнинг байрам ва маросимлари, маданияти, тарихи, тақвимларига оид бой маълумотлар баён этилган.

Асарни араб тилидан Абдуфаттоҳ Расулов ўзбек тилига таржима қилган. Бу китоб 1968 йил Тошкентда чоп этилган.

Асарга Европа олимлари ҳам катта қизиқиш кўрсатганлар. Немис шарқшуноси Э.Захау асарнинг 1876-78 йилларда арбача матнини, кейин инглизча таржимасини нашр қилдирган.

1943 йилда эса уни эронлик олим Акбар Доносиришт Сайрафий форс тилида Теҳронда чоп эттирган.  

Маълумот учун: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.

                                  

    Бошқа янгиликлар