АсосийJinoyat

Сурхондарёда эркак қиз болани дўппослади

'Сурхондарёда эркак қиз болани дўппослади'ning rasmi

Сурхондарёда аёл кишини урган эркакка нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Сариосиё туманида 2023 йил 22 апрель куни "Ширин" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Чумчуқлижар" чегара пости яқинида K.И. исмли қизни  Денов туманида яшовчи, Д.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан дуч келган жойларига уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар