Анқарада бўлиб ўтаётган Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси саммитида Украина ва Россия делегациялари аъзолари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда Туркиянинг Анадолу ахборот агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, саммитда Украина депутатлари Россия Федерацияси Давлат Думаси вакили Тимофеева нутқи чоғида байроқларни кўтарди.
Ассамблеяга раислик қилган Туркия парламенти раиси Мустафо Шэнтоп аралашиб, йиғилиш иштирокчиларини хотиржамликка чақирди.
“Ҳеч нарса йўқ. Бироқ акциялар ўтказишга уринишлар бўлса, бугунги йиғилиш жойи парламент тадбири бўлишдан тўхтаб, кўча ҳаракатига айланади”, — деди турк спикери.
Кейинчалик, украинлар ва руслар ўртасида янги, янада қизғин муштлашув пайдо бўлди. Ушбу ҳодисанинг видеосини Украина халқ депутати Александр Мариковский эълон қилди.
Россия делегатларидан бири, Давлат думаси депутати Валерий Ставитский депутатнинг қўлидан Украина байроғини тортиб олди ва у билан қочишга уринди. Мариковский унинг орқасидан югурди. Туркия парламенти қўриқчилари делегатларни ажратишга мажбур бўлган.






