Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолган фуқароларни қидиришда кўмак сўрамоқда.
Маълум қилинишича, 2006 йилда туғилган Тожибоева Фотима Рахимберди қизи, 2023 йилнинг 29 апрель куни Яшнобод тумани, “Янги давр” маҳалласида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 160-165 см, ўртача гавдали, сочлари калта ва қора, кўзлари жигар ранг, чап қўлининг билагида чандиғи бор. Кийимлари: ҳаво ранг кўйлак, шиппак ва рўмол.
2005 йилда туғилган Ирисметова Муслима Умаровна, 2023 йилнинг 20 февраль куни Шайхонтоҳур тумани, “Шодлик” маҳалласида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 175 см, озғиндан келган, сочлари узун ва жигарранг, кўзлари жигар ранг. Кийимлари: Оқ-қора узун аёллар кўйлаги, қора рўмол, оқ-қора кроссовка, ўзи билан қора рангли сумка бўлган.
Шунингдек, 1993 йилда туғилган Муминқулов Яшнар Нодирович, 2023 йилнинг 22 апрель куни Олмазор тумани, “Қўштут” маҳалласида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Белгилари: бўйи 150-155 см, озғиндан келган, сочлари ва соқоли қора, қоши қалин, бурнида чандиғи бор.
Кийимлари: Қора рангли куртка, тўқ кўк рангли шим, кулранг жемфер, қизил рангли спорт оёқ кийимида бўлган.
"Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз", - дейилади ИИББ хабарида.






