АсосийJamiyat

Самарқандда икки қизчани бола ўғрисиман деб, қўрқитган ҳайдовчи 10 суткага қамалди(видео)

'Самарқандда икки қизчани бола ўғрисиман деб, қўрқитган ҳайдовчи 10 суткага қамалди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ҳайдовчи бола ўғрилашга қаракат қилгани акс этган видео тарқалган. Унда машина келиб тўхтаганини, ҳайдовчи вояга етмаган қизларга гапиргани акс этган. 

Самарқанд ИИВ воқеа 3 май куни Самарқанд шаҳар Мароканд кўчадида содир бўлганини маълум қилган. ИИБ томонидан машина ҳайдовчиси қўлга олинган. Терговга қадар текширувда, ҳақиқатдан ҳам ҳайдовчи қизчаларнинг йўлини тўсиб қўрқитгани аниқланган ва тўпланган ҳужжатлар Самарқанд судига юборилган.

Судда ҳайдовчи воқеа бутунлай бошқача бўлганини  айтиб, ўз айбини тан олмасада тергов жараёнларида унинг ҳаракати ўз исботини топган. Шундай қилиб судда айбдор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 суткага қамалди.

 

    Бошқа янгиликлар