Кеча, 6 май куни соат 12:09 да Тошкент вилояти ФВБга икки нафар фуқаро “Чимён” тоғларига дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВнинг Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Натижада йўлдан адашган фуқаролар “Катта Чимён” тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги “Оқсой” ҳудудидан топилиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида соғ-саломат олиб тушилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.






