АсосийJamiyat

Навоийида хусусий боғча тарбиячиси болани калтаклади

'Навоийида хусусий боғча тарбиячиси болани калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий вилоятида боғча тарбиячиси тарбияланувчини калтаклагани ҳақида”ги видеомурожаат Мактабгача таълим агентлиги томонидан назоратга олингани маълум қилинди.

Ушбу ҳолат  Навоий вилояти Кармана тумани “Кумушкон” МФЙдаги ЯТТ “Ш.С.” давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир этилганлиги аниқланган.  

Маълумотларга кўра, тарбияланувчига қилинган қўпол ҳатти-ҳаракат шу боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси С.Ю. томонидан содир этилган.

Ҳозирги пайтда ҳолат юзасидан туман ички ишлар идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги, С.Ю.нинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдор деб топилган шахсларга тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди

"Мазкур ҳолат юзасидан  қўшимча ахборот тақдим этилади.

Ҳурматли давлат-хусусий шериклик асосидаги барча нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  раҳбарлари диққатига !  

Ота-оналар томонидан Сизларга ишониб топширилган болаларга нисбатан масъулият билан эътиборли бўлишингизни талаб қилинади, акс ҳолда  мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун давлат ва хусусий шерик ўртасида тузилган битим шартлари бузилган ҳисобланиб, қонунчилик асосида чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз", - дейилади расмий маълумотда.

    Бошқа янгиликлар