Самарқанд халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити ва ёғиб ўтган кучли дўл сабаб маҳаллий вақт билан соат 10:45 дан 18:45 гача ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича чекловлар жорий этилди.
Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент - Самарқанд - Урганч йўналиши бўйича US105 рейси учиши бир неча соатга кечиктирилди — жадвалга кўра, учиш соат 12:00га белгиланган эди.
Кечиктирилган рейслар йўловчилари Тошкент, Самарқанд ва Урганч аэропортлари терминалларига жойлаштирилиб, овқат билан таъминланди.






