АсосийJamiyat

⚡️Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва Учтепа тумани прокуратураси терговчиси процессуал тартибда ушланди

'⚡️Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва Учтепа тумани прокуратураси терговчиси процессуал тартибда ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура томонидан прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан тозалаш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати. 

Бунда энг аввало, ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қаътий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда.  

Шундай тадбирлар доирасида Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.  

Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.  

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

 

    Бошқа янгиликлар