Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан Москвага боради. Бу ҳақда Новости-Армения хабар берди.
Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Пашинян 9 май Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун 8 май куни амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 май куни расмий ташриф билан Москвага етиб борган эди. Қосим-Жомарт Токаевнинг ҳам иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган парадда иштирок этиш учун Россияга бориши ҳақида хабар берилди.






