1

Энди 18 ёшгача бўлган болалар музей ва зиёратгоҳларга бепул киради

МАДАНИЯТ 08.05.2023, 22:13
Энди 18 ёшгача бўлган болалар музей ва зиёратгоҳларга бепул киради

Президент “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра:  

Болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур тартиб янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасида белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1