АсосийJamiyat

Мушакбозликни томоша қилишни истаганлар учун "Янги Ўзбекистон боғи"га автобус қатновлари йўлга қўйилди

'Мушакбозликни томоша қилишни истаганлар учун "Янги Ўзбекистон боғи"га автобус қатновлари йўлга қўйилди'ning rasmi

"9-май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан, "Янги Ўзбекистон боғи"да бўлиб ўтадиган  байрам тадбирига ташриф буюрувчи фуқаролар ва йўловчиларга сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида, 9 май куни соат 18:00 дан ҳаракатланувчи қуйидаги вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилмоқда:

"Машинасозлар метроси - Янги Ўзбекистон боғи" (10 та жадвал асосида "Ютонг" русумли электробуслар, "1-Автобус саройи" филиали томонидан хизмат кўрсатилади);

"Дўстлик метроси – Янги Ўзбекистон боғи" (10 та жадвал асосида "МАН" русумли автобуслар, "Тошавтобустранс" УК томонидан хизмат кўрсатилади);

190-сонли "Янгибозор қўрғони - Янги Ўзбекистон боғи" (16 та жадвал асосида "МАН" ва "САЗ ЛЕ-60" русумли автобуслар, "5-Автобус саройи" филиали томонидан хизмат кўрсатилади);

"Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" (10 та жадвал асосида "Ютонг" русумли электробуслар, "7-Автобус саройи" филиали томонидан хизмат кўрсатилади);

"Буюк ипак йўли метроси – Янги Ўзбекистон боғи" (10 та жадвал асосида "Ютонг" русумли электробуслар, "18-Автобус саройи" филиали томонидан хизмат кўрсатилади).

 

 

    Бошқа янгиликлар