АсосийJamiyat

Косондаги хонадонда содир бўлган ёнғинда уй бекаси ёниб кетди

'Косондаги хонадонда содир бўлган ёнғинда уй бекаси ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 2023 йил 10 май куни соат тахминан 03.59 ларда қутқарув хизматига Косон тумани Юқори Арабхона маҳалласи Шуҳрат кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати. 

Хабарга кўра, туман ФВБ дан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига зудликда етиб келган ва ёнғинни соат тахминан 04.30 ларда тўлиқ бартараф этган. Ёнғин оқибатида фуқаро Б.Л.га тегишли хонадоннинг 28 метр квадрат ички ва том қисми зарарланган. Ёнғиндан хонадоннинг тахминан 150 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Маълум бўлишича, содир бўлган ёнғиндан 1 нафар фуқаро (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи) куйиш тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар