АсосийJamiyat

Қашқадарёда аёл эрининг биринчи хотини томонидан самосуд қилингани айтилмоқда (видео)

'Қашқадарёда аёл эрининг биринчи хотини томонидан самосуд қилингани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда яшовчи аёл самосуд қилингани акс этган видео тарқалди.

Хабарларга кўра, аёл эрининг биринчи турмушидаги хотини томонидан ялонғоч қилиниб, видеога олинган ва интернетда тарқатилган. 

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Унга кўра, аёл самосуд қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) жиноят иши қўзғатилди.  

Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги  ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар