АсосийJamiyat

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўп қаватли бинода ёнғин юзага келди (видео)

'Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўп қаватли бинода ёнғин юзага келди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги кўп қаватли бино ёнаётган тасвир тарқалди. 

ФВВ ҳолат ҳақида маълумот берди.  

Маълум бўлишича,  бугун, 11 май куни соат 15:24 да Юнусобод тумани 14-даҳа "Севинч" МФЙда жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 15:32 да воқеа жойига етиб борган. Аниқланишича, ёнғин соат 15:54 да ўчирилган.

Натижада хонадоннинг 40 кв.м майдонида уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар