АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда 23 ёшли йигит умрбодга қамалди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аёли ва 5 ёшли фарзандини бўғиб ўлдириб, ёқиб юборган 23...

'Жиззахда 23 ёшли йигит умрбодга қамалди'ning rasmi

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аёли ва 5 ёшли фарзандини бўғиб ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли йигит умрбодга қамалди.

Воқеа тумандаги Заргар қишлоғидан ўтган Тошкент—Термиз автомобиль йўли ёқасидаги қирликда содир бўлган. Қотиллик тўғрисида хабар берилгач, ИИБ ходимлари ҳолат рўй берган жойга келиб, ўрганиш ишларини олиб борган.

Аниқланишича, қотиллик содир этган шахс ўзидан 7 ёш катта бўлган, шаръий никоҳда яшаб келган хотини ҳамда фарзандини аввал ўлдириб, сўнг ёқиб юборган. Бунга аёлнинг хиёнат қилгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Ўрганишлар давомида йигит 2000 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилгани, 1993 йилда туғилган аёл билан 5 йил аввал танишиб, яширинча шаръий никоҳдан ўтгани, 2017 йилда улар ўғил фарзанд кўргани маълум бўлган. Шунингдек, 2022 йил куз бошида аёл яна ҳомиладор бўлгани, йигит Тошкентга кетган вақтида унинг отасига қўнғироқ қилиб, ҳақиқатни қайнотасига айтиб бергани аниқланган.

Шундан кейин йигит аёлини фарзанди билан Тошкентга чақирган. Аёлининг қўлида кўп миқдорда пул борлигини билган эркак уни хиёнатда айблаб, ўзаро тортишиб қолган. Бир неча кун яшагач, Бухорога қайтмоқчи бўлган. Йўлга чиққач, кечки пайт Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Заргар қишлоғидаги қирликда тушиб қолиб, у ерда 2 соатча гаплашиб ўтирган. Суҳбат давомида гап яна хиёнатга бориб тақалгач, жанжал содир бўлган.

Эркак хотинини аввал қўли билан, сўнг соч қуриткич билан бўғиб ўлдирган. Фарзандини олиб кетмоқчи бўлганда бола онаси билан қолишини айтган, шундан сўнг уни ҳам сумка тасмаси билан бўғиб ўлдирган. У хотини ва фарзандининг жасадини кийимларга қўшиб ёқиб юборган ва Бухорога кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд жараёни бўлиб ўтди. Унда йигит қилган ишидан пушаймон эканлигини айтиб, барчадан кечирим сўради. 

 

“Қилган ишимдан пушаймонман. Юртбошимиздан, ота-онамдан кечирим сўрайман”, — дея йиғлади у. 

 

Суд ҳукми билан у Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ва 134-моддаси билан айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилди.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:31

    Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида III Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    'Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:11

    Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Учрашув олдидан Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг асосий таркиби маълум қилинди.

    'Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:34

    Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади

    Туркия раҳбари мазкур баёнотни Польша билан икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан билдирган.

    'Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:49

    Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида иккита Damas автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:42

    Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади

    Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

    'Юнусободда юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:01