1

Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга келади

СИЁСАТ 11.05.2023, 21:47
Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга келади

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8-9 май кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов амалий ташриф билан Қатарда бўлиб, ушбу давлатнинг вазирлик ва идоралари ҳамда йирик компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказган. Учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилган. 

Хусусан, Қатар Савдо ва саноат вазири Муҳаммад Ол Соний билан савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Унда Қатар Амирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки бериши таъкидланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1