Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йил 7 май куни соат 23:30 ларда Узун туманидан ўтувчи 4К-620 автомобиль йўлининг 51-километрида содир бўлган. Денов йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси хавфли бурилишларга эътибор бермасдан, чалғиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, машина жарликка тушиб кетган.
Автоҳалокатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида, яна бир фуқаро эса шифохонада ҳалок бўлган. Қайд этилишича, йўл тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, ҳудудда йўл белгилари етарли даражада ўрнатилган. Йўл четига ҳам тўсиқлар жойлаштирилган, аммо ҳайдовчи ушбу тўсиқлар бўлишига қарамай, етарли даражада қоидага амал қилмагани сабабли жарликка қулаб кетган.
29.04.2023, 11:56
Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...26.04.2023, 10:39
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят Денов туман Катта карши маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси...17.04.2023, 13:04
Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...11.04.2023, 13:31
11 апрель куни эрталаб Россиянинг Камчатка шаҳрида Шивелуч вулқонининг кучли отилишидан сўнг дарҳол кул ёғиши бошланди.Гигант бир йил давомида "ушбу тадбирга тайёрланди", "заряд тўплади". Душанбадан...