Бугун Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/2 финал жанглари бўлиб ўтади.
Энг оғир вазн (+92 кг) тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг ярим финалдаги рақиби Аюб Гадфа Дрисси рингга чиқмаслиги маълум бўлди.
Ҳозирча испанияликнинг нима сабабдан ярим финал жангини ўтказмаслиги маълум эмас.
12.05.2023 13:48
Баҳодир Жалолов муддатидан аввал финалга чиқди






