АсосийSiyosat

Европа комиссияси вице-президенти Ўзбекистонга келади

'Европа комиссияси вице-президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

ТИВда Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ва минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, 2023 йил 17-19 май кунлари Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскиснинг Ўзбекистонга ташрифи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йиллик йиғилишида иштирок этиши юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида  сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди

    Бошқа янгиликлар