Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 15 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 31.97 сўмга тушди ва 11 433.03 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 54.37 сўмга тушди, 12 474,58 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 3.46 сўмга тушди, 148.27 сўмни ташкил этди.