АсосийJamiyat

Омбудсман Сурхондарёда беморга жисмоний куч ишлатган ИИО ходими устидан Бош прокуратурага шикоят қилди

'Омбудсман Сурхондарёда беморга жисмоний куч ишлатган ИИО ходими устидан Бош прокуратурага шикоят қилди'ning rasmi

Сурхондарёда ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳолат Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати хабар берди. 

Тасвирда қўли боғланган эркак бошқа бир аёл шикояти билан ИИБ навбатчилик қисми ходими томонидан Музработ тумандаги тиббиёт марказида ташкил этилган алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб келинган.

Видеотасвирга кўра, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимидаги шахс дераза ойналари панжара билан тўсилган хонада қўллари боғлиқ ҳолда ётган шахсга жисмоний куч ишлатган.

Ўзаро жанжал пайтида қўпол муомалада бўлган фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш сўнгги чора сифатида, тегишли норматив-ҳужжатларга мувофиқ қўлланилиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси 1-қисмига кўра, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз экани ва ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

Мазкур ҳолат бўйича Омбудсман томонидан ички ишлар органи ходими томонидан содир этилган ҳар бир қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қатъий таъсир чоралари қўлланилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

    Бошқа янгиликлар