Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи беллашувда франциялик Билал Беннамани 1-руандда нокаутга учратиб, -51 кг вазн тоифасининг олтин медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Шундай қилиб, Тошентда ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ҳозирча икки нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медални қўлга киритди.






