АсосийJamiyat

Тошкентда "тонировка" учун сохта рухсатнома тайёрловчилар қўлга тушди

'Тошкентда "тонировка" учун сохта рухсатнома тайёрловчилар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган Миролим исмли шахс 2022 йилнинг июль ойида интернет тармоғи орқали  mygovuz.net хостинг генерати Ягона интератив давлат хизматлари орқали амалдаги транспорт воситалари ойналари тусини қорайтирувчи  рухсатномадан нусха олиб, фотошоп прогаммаси орқали рухсатномадаги маълумотларни ўзгартириш йўли билан сохталаштириб, 2022 йилнинг июль ойидан 2023 йилнинг март ойига қадар, жиноий шериклари билан жами 241 нафар фуқарога ушбу қалбаки рухсатномаларни ҳар бирини 2 млн 400 минг сўмга сотиб келгани aниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 228-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар