АсосийSalomatlik
1963

Ўзбекистонда йил бошидан бери 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланишдан 107 нафар фуқаро жабрланган, 2 нафар бемор вафот этган

'Ўзбекистонда йил бошидан бери 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланишдан 107 нафар фуқаро жабрланган, 2 нафар бемор вафот этган'ning rasmi

Жорий йилнинг ўтган даврида 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланишдан 107 нафар фуқаро жабрланган, 2 нафар бемор вафот этган.

Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси  раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Жабрланган 107 нафар фуқаронинг 22 таси болалар бўлган.

Жами қайд этилган заҳарланишлардан 15 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида “Ботулизм” касаллиги қайд этилиб, 52 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафари болани ташкил этади.
 

6 та ҳолатда “Овқат токсикинфекцияси” қайд этилган бўлиб, 55 нафар фуқаро жабрланган бўлса, шулардан 11 нафарини болалар ташкил этади.

2 та ҳолатда умумий овқатланиш шохобчаларида, яъни бир зумда тайёрланадиган “Лаваш”, “Бургер” ва шу каби тезпишар маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида уларнинг технологиясига тўлиқ риоя этмаганлиги, махсулотларни нотўғри сақлаганлиги, қолаверса ушбу махсулотларни тайёрлаш жараёнида маҳсултларнинг бир-бирига мос келмаслиги оқибатида истеъмол қилган фуқаролар орасида ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши ва овқатдан заҳарланишга сабаб бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар