АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги А.Темур кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

'Тошкент шаҳар Миробод туманидаги А.Темур кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади'ning rasmi

Янги электр узатиш тармоғини қуриш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида Миробод тумани А. Темур кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар аҳолиси ва ижтимоий соҳа обектларининг электр таъминотини янада яхшилаш, ёз мавсумида истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш, тармоқлар юкламасини меъёрида сақлаш ҳамда келгусида қувват узатишда захира яратиш мақсадида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстансиялари янгиланмоқда.

Хусусан, Миробод туманининг Амир Темур кўчаси бўйлаб янги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан, 15 майдан то қурилиш ишлари якунлангунга қадар Амир Темур шоҳ кўчасининг Нукус кўчаси билан кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқда йўлнинг бир тасмаси вақтинча ёпилади.

    Бошқа янгиликлар