Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда, “A.B.” МЧЖ иш юритувчиси С.Қ. ва бошқалар тумандаги “Саноат” МФЙ ҳудудида сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилишда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 990,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






