Танзила Норбоева Озарбайжон Президенти билан учрашди

СИЁСАТ 16.05.2023, 17:57
Танзила Норбоева Озарбайжон Президенти билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева амалий ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турибди.15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев  билан учрашди.

Президент Илҳом Алиев Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Озарбайжоннинг буюк фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этаётгани, ушбу мамлакатнинг умуммиллий лидери хотирасига кўрсатилган юксак ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.
 

Шарҳлар