АсосийDunyo

Қозоғистон фуқаролари учун Европага виза олиш осонлаштирилиши мумкин

'Қозоғистон фуқаролари учун Европага виза олиш осонлаштирилиши мумкин'ning rasmi

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Брюсселга ташрифи чоғида Европанинг ички ишлар бўйича комиссари Йлва Ёханссон билан республика фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш бўйича расмий маслаҳатлашувларни бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Қозоғистон ТИВда таъкидланганидек, бундай тартиб талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартиришни, визанинг амал қилиш муддати ва частотасини оширишни назарда тутади. Вазирликнинг эслатишича, Қозоғистон 2017 йилдан бошлаб ишбилармон ҳамкорлик, туризм ва инсоний алоқаларни ривожлантириш мақсадида бир томонлама тартибда барча Европа Иттифоқи давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилган.

Ўз навбатида, Ёханссон Европа Иттифоқи Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини ва томонлар фуқаролари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар