АсосийJinoyat

Тошкентда катта миқдорда кредит маблағини ўзлаштирган шахслар қўлга олинди

'Тошкентда катта миқдорда кредит маблағини ўзлаштирган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда, “O.t.” МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.У. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 450 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан гўшт маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни хорижий компаниялар орқали нақдлаштирганлиги, шундан “H.G” МЧЖга ўтказган 105 минг АҚШ долларини банк орқали конвертация қилиб олганликлари ҳамда 498,1млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  
 

    Бошқа янгиликлар