АсосийJamiyat

Тошкентлик ўқувчи 44 та хорижий олийгоҳга қабул қилинди

'Тошкентлик ўқувчи 44 та хорижий олийгоҳга қабул қилинди'ning rasmi

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабининг 11-"Ж" синф ўқувчиси Абдулаҳад Турғуналиев муддатидан олдин бир йўла АҚШнинг нуфузли 44 та олий таълим муассасасига имтиёзли ўқишга қабул қилинадиган бўлди ва 3 миллион 148 минг 315 доллар миқдоридаги грант соҳибига айланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Қувонарлиси, Абдулаҳад математика ва инглиз тили фанлари бўйича 1370 балл тўплаб, халқаро САТ сертификатини қўлга киритди. Инглиз тилидан 7,5 балл жамғариб, IELTS сертификатига сазовор бўлди.  

Айни пайтда битирувчи Абдулаҳад Турғуналиев ҳамда унинг устозлари, ота-онаси ва барча яқинларининг қувончи чексиз. 

    Бошқа янгиликлар