АсосийJamiyat

Тошкентда Матиз ҳайдовчиси уриб юборган 12 ёшли пиёда вафот этди

'Тошкентда Матиз ҳайдовчиси уриб юборган 12 ёшли пиёда вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 май куни тахминан соат 19:00 атрофида Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Лутфий кўчасида, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган М.А. ишонч қоғози асосида Matiz автомашинасида ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида пиёда, 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Э.Қ. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар