АсосийЖАМИЯТ

Бугун ҳам республика бўйлаб ёмғирли об-ҳаво ҳукм суради

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг биринчи ярмида...

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-16° бўлади.

    Бошқа янгиликлар