АсосийJamiyat

Тошкентда қалбаки доллар ясовчи шахс қўлга олинди

'Тошкентда қалбаки доллар ясовчи шахс қўлга олинди'ning rasmi

Прокуратура Департаментининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки пулларни сотаётган шахс аниқланган.

Муқаддам судланган З.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, қалбаки 6 000 АҚШ долларини фуқаро Б.З.га 45,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар