АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Пойтахт ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари алмашди.Ха...

Пойтахт ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари алмашди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди. Қарор матни Е-qaror.uz'да эълон қилинган.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига Абдулвосид Ҳомитжонов тайинланган.

    Бошқа янгиликлар