АсосийJamiyat

Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини мавсумий сотиб олишни бошлади

'Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини мавсумий сотиб олишни бошлади'ning rasmi

Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти бошланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати ўз расмий саҳифасида эълон қилди.

Қайд этилишича, ёзги мелиорация даврида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти 2018 йилдан буён мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

Шу муносабат билан, 2023 йил 12 май куни республикамизда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминланиш мақсадида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Барки Точик" компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойларида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар