АсосийJamiyat

Ўзбекистон президентлигига номзод учун имзо йиғилиш бошланди

'Ўзбекистон президентлигига номзод учун имзо йиғилиш бошланди'ning rasmi

Қоида бўйича, Сайловда иштирок этишига руҳсат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, республика бўйича жами сайловчиларининг камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак.

Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ичида энг ёши ҳисобланиб, партия 2019 йил 22 январда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Май-июль ойларида Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят ва шаҳар партия ташкилотлари тузилган.

2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Партия 14 та ҳудудий ва 206 га яқин туман ва шаҳар партия ташкилотларидан иборат. Бошланғич партия ташкилотлари кўплаб маҳаллаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлайди. Олти ой мобайнида 453 мингдан зиёд одам Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига айланди, улардан 46.8 фоизи аёллар, 39.8 фоизи ёшлардир.

    Бошқа янгиликлар