АсосийJamiyat

Андижондаги тўйда машина люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган куёвжўралар жазоланди (видео)

'Андижондаги тўйда машина люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган куёвжўралар жазоланди (видео)'ning rasmi

Машина ҳайдовчилари ва ҳолатни тасвирга олганлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Сал аввал, ижтимоий тармоқда бир нечта йигитлар машиналардан таналарини чиқариб, гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилишича, ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳаракатларни содир этганларнинг шахсига аниқлик киритилган.

“Машиналарда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатландик. Маҳалламизда тўй бўлганди. Шу кортежда қатнашгандик. Мен машинани бошқардим, жияним танасини машинадан чиқариб олди. Қилган ишимдан пушаймонман”, - дейди ҳуқуқбузарлардан бири.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилиб, автомашиналар жарима майдончасига қўйилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар