Польшалик археологлар Сломники шаҳридаги шаҳар майдонини реконструкция қилиш жараёнида ҳайратланарли кашфиёт қилишди. Улар тахминан 7000 йил аввал, неолит даврида яшаган одамнинг яхши сақланган скелетини топишди.
Айтишларича, скелетнинг ажойиб сақланиши дафн қилиш шароитлари билан боғлиқ. Одам кислотали бўлмаган кимёвий таркибга эга бўш тупроққа кўмилган, бу қолдиқларнинг яхлитлигини сақлашга ёрдам берган. Дафн этилган шахснинг аниқ "шахси" номаълумлигича қолса-да, олимлар скелет хронологияси ва ҳаёти ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун кейинги таҳлилларни, жумладан, антропологик тадқиқотлар ва радиокарбонларни аниқлашни ўтказиш ниятида.
Бу кашфиёт милоддан аввалги 6 минг йилликда жанубдан кўчиб, Карпат тоғларини кесиб ўтган ва Польшада қўним топган илк неолит деҳқонларига ойдинлик киритади, дейишмоқда олимлар.






