АсосийJamiyat

Фарғонада 80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер қўлга тушди

'Фарғонада 80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда  80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 “Sh.S.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. “Ғ.” ММТП ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 000 АҚШ долларига сотган  вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар