АсосийJamiyat

Дипломи йўқ хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун ариза қабул қилишнинг сўнгги куни маълум қилинди

'Дипломи йўқ хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун ариза қабул қилишнинг сўнгги куни маълум қилинди'ning rasmi

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 июнига қадар давом этади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова иштирокида маълум қилди:

Тавсиянома олиш учун талабгорлар:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;

 

  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

 

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.

 

  • 1-7 июнь кунлари туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан талабгорлар  томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.  

 

    Бошқа янгиликлар