АсосийJamiyat

Бухорога янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади

'Бухорога янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади'ning rasmi

Бухорога янги 100 та автобус ва микроавтобуслар олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Бухоро вилоятида 265 та йўловчи ташиш йўналишларида 2188 та транспорт воситалари йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда вилоят аҳолисининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 19 фоизни ташкил этиб, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилда вилоятга 100 та автобус ва микроавтобус олиб келиниши режалаштирилган. Айни дамда транспорт воситаларининг дастлабки 30 донасини олиб келиш бўйича тегишли шартномалар тузилган.

Хусусан, Шофиркон туманида фаолият кўрсатувчи “Оқ йўл плус” МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган Кинг Лонг русумли микроавтобуслардан 6 таси олиб келинди, яна 9 таси олиб келиниши режалаштирилган. Янги микроавтобуслар Шофиркон – Бухоро йўналишидаги қатновларга бириктирилди.

    Бошқа янгиликлар