АсосийDunyo

Алиев Арманистон билан келишув муқаррарлигини билдирди

'Алиев Арманистон билан келишув муқаррарлигини билдирди'ning rasmi

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши аниқ. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Вилнюсда Литва президенти Гитанас Науседа билан қўшма матбуот баёнотида маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

“Мен Литва президентига Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари ҳақида маълумот бердим. Тинчлик музокараларининг ўтказилиши охир-оқибат Кавказга узоқ муддатли тинчлик олиб келади деб умид қиламиз… Тинчлик шартномаси имзоланиши муқаррар деб ҳисоблаймиз ва биз ушбу мақсадга эришиш учун конструктив саъй-ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилмоқдамиз”, — деди Алиев.

 

Озарбайжон президенти ушбу тинчлик шартномаси барча халқаро норма ва тамойилларга мос келиши кераклигини қўшимча қилди.

Душанба куни эрталаб Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Озарбайжон ҳудудини, жумладан, Тоғли Қорабоғни тан олишга тайёрлигини маълум қилганди. Лекин бунинг бир шарти борлигини ҳам айтган.

    Бошқа янгиликлар