АсосийMadaniyat

Тошкентда “Евроосиё”халқаро театр санъати фестивали ўз ишини бошлади

'Тошкентда “Евроосиё”халқаро театр санъати фестивали ўз ишини бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 2 февралдаги ПҚ–112-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Евроосиё”халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 23 апрелдаги 235-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали ўтказилмоқда.  

​Фестивални ташкил этилишидан мақсад театр санъати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан маданий-гуманитар алоқаларини, халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ягона маданият платформасини шакллантириш, театр санъати соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириб, маданий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш ҳамда театр санъати намоёндаларини бирлаштиришдан иборат.

​Фестиваль доирасида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Белорусия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Туркманистондан театр жамоалари ҳамда республикамиз  театр жамоаларининг спектакллари намойиш этилади. Шунингдек, соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат халқаро экспертлар гуруҳи ташкил этилган.​

​Бугун, 22 май куни Ўзбек Миллий академик драма театрида фестиваль очилиш маросими бўлиб ўтади. Сўнгра “Адолат фасли” спектакли намойиш этилди.

​23 май куни Г.Мусрепов номидаги Қозоғистон давлат болалар ва ўсмирлар театрининг “Карагоз” спектакли ваТуркия Эски шаҳар мустақил театрининг “Қайтиш” спектакллари намойиш этилади.

​24 май куни Озарбайжон давлат ёш томошабинлар театрининг “Война” ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг “Қорқит” спектакллари намойиш этилади.

​25 май куни В.Маяковский номидаги Тожикистон давлат рус драма театрининг “Исповедь Омара Хайяма”ва Ўзбекистон давлат драма театрининг “Ромео ва Жульетта” спектакллари намойиш этилади.

​26 май куни Б.Кидикеева номидаги Қирғиз давлат ёшлар театрининг “Умут” ва Минск шаҳар янги драма театрининг “Варшавская мелодия” спектакллари намойиш этилади.

​27 май куни Буюк Сапармурот Туркманбоши номидаги Туркманистон бош академик драма театрининг “Умр дарахти” ва Нодар Думбадзе номидаги Тбилиси ёш томошабинлар театрининг “Ночь и попугай” ҳамдаСанкт-Петербург Васильев оролчаси давлат драма театрининг “Варшавская мелодия” спектакллари намойиш этилади.

​Намойиш этилган спектакллар турли йўналишлар бўйича кўриб чиқилади. Экспертлар гуруҳи хулосасига кўра, фестиваль иштирокчилари диплом (сертификат), статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

​28 май куни А.Навоий номидаги давлат академик катта театрида давра суҳбати, кофе-брейк, сўнгра “Туркистон” санъат саройида фестивалнинг ёпилиш ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. ​

    Бошқа янгиликлар