Искандар Мақдуний салтанатининг вориси ўлароқ юзага келган Юнон-Бақтрия давлати инқирозга юз тутган пайтда Шарқдан юэчжилар аталмиш қавм кириб келган ва унинг етакчилари минтақада бошқарувни қўлга олган.
Баъзи манбаларда юэчжиларнинг Гарай исмли саркардаси ушбу давлатга асос солгани ёзилса, бошқа маълумотларга кўра, милодий 20-йилда Гуйшуан қабиласи етакчиси Кудзула Кадфиз бешта йирик қабилани бирлаштириб, тахтга ўтириши билан Кушон салтанатига асос солингани айтилади.
Кушонларнинг келиб чиқиши, тили ҳақида ҳозир ҳам турли фикрлар мавжуд. Кўпгина олимлар уларнинг тили шарқий-эроний тиллар гуруҳига мансуб бўлган, деган фикрда.
Шунингдек, улар туркларнинг қадимий аждодлари эканлиги ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Чунки, Кудзула Кадфиз шоҳлар-шоҳи – ”ябғу” унвонига сазовор бўлган. Бу Шарқий турк ҳоқонларининг ҳам унвони. Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит-турк” асаридаги “ябғу” атамаси Кушон тангаларида ҳам учрайди.
Маълумот учун, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси бош ҳомийси – ”Eriell Group“ нефть хизматлари компанияси.