АсосийJamiyat

Қирғизистонликларга янги солиқ жорий этилиши мумкин

'Қирғизистонликларга янги  солиқ жорий этилиши мумкин'ning rasmi

Депутат Женишбек Токторбоевнинг чорва молларига солиқ жорий этилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб ёзади Sputnik ахборот агентлиги.

Расмий ҳужжатга кўра, 40 дан ортиқ қўй-эчкилари, уч бош сигир ёки буқаси ва икки бош оти бўлган уй хўжалиги эгалари ҳар йили солиқ тўлаши шарт бўлади:

  • бир бош қўй ва эчки учун – 100 сом (1,14 доллар);
  • бир бош қорамолга – 250 сом (2,86 доллар);
  • бир бош отга – 250 сом (2,86 доллар).

Қирғизистон парламенти аъзоси таъкидлаганидек: “Қишлоқларда турмуш даражаси шаҳардагидан ёмон эмас. Солиқ жорий этилгандан кейин қишлоқларни ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш мумкин бўлади”.

У солиқ фақат 40–50 бош қўйи бор қишлоқ аҳолисига тааллуқли бўлмаслигини таъкидлади. Улар фақат яйлов учун пул тўлайди. Янгилик минглаб қўйлари, бир неча ўнлаб сигирлари ва отлари бор қирғизистонликларга таъсир қилади.

    Бошқа янгиликлар