Бугун Тошкентда вейплар (электрон сигареталар)ни етакчи ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва ретейлерларининг “Tamakisoz” тамаки саноати ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раислигида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо Вазирлиги вакиллари иштирокида сигарет маҳсулотларини 20 ёшгача бўлган шахсларга сотилишини олдини олиш борасида назоратни кучайтириш бўйича қўшма баёнотни имзоладилар. Улар орасида бозорнинг аксарият қисмини ташкил этувчи"UZBAT A.J. QK” АЖ ҚК,, “TASHKENT TOBACCO” МЧЖ, “BOSTON OIL TRADE” МЧЖ, “BUZZ DISTRO” МЧЖ, “YUSUNNY” МЧЖ ва “AION NDS” МЧЖ лар жой олган. Бу, ёшлар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим қадамдир.
Кўриб чиқилаётган ташаббусда мамлакатимизнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари, импортчилари ва таркибида никотин бўлган маҳсулотлари ретейлерлари иштирок этдилар. Қўшма баёнотда маҳсулотларни фақат 20 ёшдан ошган шахсларга сотиш устидан назоратни янада кучайтириш, 20 ёшга тўлмаган шахсларга маҳсулот сотилишига йўл қўймаслик бўйича янада самарали чоралар кўриш назарда тутилган.
Вейп ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчилар томонидан эътироф қилинган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
1. 20 ёшгача бўлган шахсларга таркибида никотин бўлган маҳсулотларни сотишга йўл қўйилмаслик тўғрисида тушунчаларни шакллантириш учун кассир-сотувчилар учун мажбурий ўқув дастурларини олиб бориш. Кассир-сотувчидан шубҳа туғилган тақдирда, ёшни тасдиқловчи ҳужжатларни сўраш орқали харидорнинг ёшини назорат қилишни амалга оширишни йўлга қўйиш.
2. 20 ёшгача бўлган шахсларга нафақат тамаки, балки таркибида никотин бўлган маҳсулотларни ҳам сотилишига йўл қўйилмасликни эслатиб турувчи стикерлар билан савдо шохобчаларини таъминлаш.
3. 20 ёшга тўлмаган шахсларга электрон сигареталарни сотилишига йўл қўйган сотувчилар билан ҳамкорлик шартномасини тўхтатиш.
4. Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Беларус Республикаси қонунчилигида бўлганидек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қисқа муддатларда таркибида никотин моддаси бўлган маҳсулотларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотгани учун маъмурий жавобгарликни тезкорлик билан белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига биргаликда мурожаат қилиш.
Вайплар каби таркибида никотин бўлган маҳсулотлар анъанавий тарзда жамият диққат марказидадир. Тегишли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва ретейлерлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг амалдаги барча талабларига сўзсиз риоя қилиши, биринчи галда — таркибида никотин бўлган маҳсулотларнинг 20 ёшгача бўлган шахсларга сотилишининг олдини олиш бўйича ўз жавобгарлигини тўлиқ ҳис этиб туришлари лозим.
24.05.2023 18:37
Тамаки маҳсулотларни фақат 20 ёшдан ошган шахсларга сотиш устидан назоратни янада кучайтирилади






