Бўстонлиқда 1,2 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ назоратчи аниқланди

ЖИНОЯТ 24.05.2023, 19:08
Бўстонлиқда 1,2 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ назоратчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув  ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “A.I.” МЧЖ раҳбари А.С., “S.S.” МЧЖ ҚК собиқ техник назоратчиси З.Х. ва бошқалар ҳудуддаги 2 та МФЙда сув таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилишда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 1,2 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1