1

Жорий йилда Ўзбекистондаги мактабларни неча нафар битирувчи тамомлагани айтилди

ЖАМИЯТ 25.05.2023, 10:47
Жорий йилда Ўзбекистондаги мактабларни неча нафар битирувчи тамомлагани айтилди

Бугун, 25 май куни Ўзбекистондаги барча мактабларда 2022-2023 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар Давлат раҳбари томонидан йўлланган табрикни битирувчи ўғил-қизларга етказиш билан бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. 

"“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида барча мактабларда кўтаринки кайфиятда ўтди. Йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди.

Шунингдек, турли кўрик-танловларда ютуқларга эришган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди",–дейилади вазирлик ахборотида.

Маълум қилинишича, жорий йилда 10118 та мактабни 391 568 нафар битирувчи тамомлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1