АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги фирма раҳбари бир йил давомида мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотиб, 246 миллион “ишлаб топди”

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2022 йил давомида фирма раҳбари бў...

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2022 йил давомида фирма раҳбари бўлиб ишлаган 32 ёшли Отабек Т. 15 нафар фуқарога жами 246.520.800 сўмлик мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган.

У фуқаролардан олинган пулларни фирманинг банк ҳисоб рақамига ўтказмай, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар